23.02.2024 22:34
1117
Теглар
Хоселу «Реал»га уч ҳафта ёрдам бера олмайди

«Реал» ҳужумчиси Хоселу жароҳат олди.

El Chiringuito хабарига кўра, 33 ёшли испаниялик ҳужумчининг ўнг оёқ товон суяги шишган. У 3 ҳафта жамоасига ёрдам бера олмайди.

Шу тариқа, Хоселу ЕЧЛ доирасида «Лейпциг», «Севиля» ва «Валенсия»га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.

Маълумот учун, Хоселу жорий мавсум барча турнирларда 35 ўйинда 13та гол ва 4та ассист қайд этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар