23.02.2024 09:51
22168
Алонсо «Байер»ни тарк этса, биринчи навбатда қайси клубни танлаши маълум

Хаби Алонсо «Байер»ни тарк этса, «Ливерпул»да ишлашни афзал кўради.

Аввалроқ 42 ёшли мутахассисни бош мураббий этиб тайинлашга «Ливерпул» ва «Бавария» қизиқиш билдираётгани маълум бўлганди.

Sky Sports хабарига кўра, агар испаниялик мураббий «Байер»ни тарк этса, у учун асосий танлов инглиз клубидир. Ундан кейинги ўринда «Реал» ва учинчи бўлиб «Бавария» туради. Хаби аввал бу клубларнинг барчасида ўйнаган.
Шунингдек, у яна бир мавсум Леверкузенда қолиши мумкин.

«У келаси мавсумда «Байер» билан Чемпионлар Лигасида ўйнамоқчи. Алонсо клубдан миннатдор ва мухлислар уни яхши кўришади», — дейди журналист Марлон Ирлбахер.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар