23.02.2024 22:22
18917
Теглар
Алонсо қайси клубда ишламоқчи экани маълум бўлди

«Байер» бош мураббийи Хаби Алонсони кейинги мавсум учта жамоа ўзи «рули»да кўрмоқчи.

Испаниялик мутахассисни таклиф этиш учун унинг собиқ клублари – «Ливерпул», «Бавария» ва «Реал» даъвогар бўлиб турибди.

TZ хабарига кўра, Алонсо Мюнхен клубини бошқармоқчи эмас. У бу жамоадаги «хаос»га аралашишни истамаяпти.

Қайд этилишича, Хаби Алонсо келаси мавсумда «Байер»да қолишни ёки «Ливерпул»га йўл олишни афзал билмоқда.

Маълумот учун, Юрген Клопп ёзда «Ливерпул» билан хайрлашишини эълон қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар