Шоу учун мавсум якунланди. Ҳимоячининг Евро-2024даги иштироки ҳам сўроқ остида
Люк Шоу яна узоқ муддатга сафдан чиқди.
«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси ўтган якшанба куни «Лутон»га (2:1) қарши ўйиннинг биринчи бўлими охирида майдонни тарк этганди. Текширув натижаларига кўра, футболчи 3 ойдан кўпроқ вақт майдонга туша олмаслиги ва мавсум охиригача сафдан чиққани маълум бўлди.
Шоунинг Евро-2024гача тиклана олиш-олмаслиги номаълум.
Янги жароҳат мавсум бошида ҳам 3 ойни ўтказиб юборган 28 ёшли инглиз учун катта зарба бўлди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар