«Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ОЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган «Ал Айн»(1:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Ал Айн» жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Шунингдек, ўз йигитларимга ҳам раҳмат айтмоқчиман. Биз бугун кучли рақибга қарши курашдик, ғалаба қозониш учун бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Афсуски, ўйиндаги баъзи ҳолатлар бизни мағлубиятга олиб келди.
Жавоб баҳсида яхшироқ ўйнадик? Қаршидаги учрашувда бироз босим остида ҳаракат қилгандик, ҳам мавсумдаги биринчи расмий беллашув эди. Бу бизга тажриба бўлди. Бугун мазмунлироқ футбол кўрсатдик. Жамоамиз услуби ўйиндан ўйинга яхшиланиб боради. Шуни айтишими керакки, бугунги ўйинимиз билан мусобақанинг бу босқичидан чиқиб кетиш биз учун аламли бўлди. Ғалаба учун майдонга чиққандик.
Йигитлар билан гаплашиб олдик. Мағлубиятни унутиб, бор эътиборимизни кейинги ўйинларга қаратамиз. Бугун яхши ўйнадик, нимага қодирлигимизни кўрсатдик. Бу бизга кейинга ўйинларда мотивация бера олади», — дея Бердиевнинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.