22.02.2024 12:57
2275
Теглар
Руни: «Гвардиола «Ман Сити»га ёрдамчи мураббий сифатида таклиф қилса, пиёда етиб бораман. У — энг зўри» 

Уэйн Руни «Манчестер Сити»да Пеп Гвардиоланинг ёрдамчиси сифатида ишлашга тайёрлигини айтди.

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси футболчилик фаолиятини тугатганидан сўнг «Дерби Каунти», «Ди Си Юнайтед» ва «Бирмингҳэм» клубларини бошқарди. 

«Бу вазиятга боғлиқ. Агар Пеп Гвардиола унинг ёрдамчиси бўлишимни сўраса, олдига пиёда бораман.

Артета «Арсенал»да нима қилаётганига қаранг. Ишончим комилки, буларнинг барчаси унинг Гвардиоладан ўрганганлари туфайлидир. 

Мен учун Пеп — энг яхши мураббий. У қандай мослашганига қаранг: «Сити» ҳозир 4 йил аввалгидан бошқача ўйнамоқда. У доимо сезилмас ўзгаришлар қилади ва кейин ҳамма ундан кўчиришга ҳаракат қилаётганини кўрасиз», — деди Руни Stick to Football подкастида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар