22.02.2024 10:16
2646
«Реал»нинг Карвахал ва Камавинга дисквалификациялари бўйича апелляцияси рад этилди

«Реал»нинг Эдуардо Камавинга ва Даниэл Карвахал карточкалари устидан берган апелляцияси рад этилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган якшанба куни «Райо Валекано» билан ўйинда (1:1) Карвахал 2 дақиқа ичида 2та огоҳлантириш олган ва майдондан четлатилганди, шу боис у Ла Лиганинг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши шарт. Камавинга эса ушбу мавсумдаги 5-сариқ карточкасини олди ва у ҳам кейинги баҳсда майдонга туша олмайди.

Diario Sport хабарига кўра, Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) рақобат қўмитаси мадридликларнинг ҳар икки футболчи сариқ карточкалари бўйича апелляциясини рад этиб, дисквалификацияни ўз кучида қолдирди. 

Шу тариқа Камавинга ва Карвахал 25 феврал куни «Севиля»га қарши ўйинни ўтказиб юборишади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар