22.02.2024 17:39
536
Осиё кубоги-2023нинг энг чиройли голига номзод 8та гол эълон қилинди

ОФК расмий сайти Осиё кубоги-2023нинг энг чиройли голини аниқлаш учун сўровнома бошлади.

Турнирнинг энг чиройли голига 8та гол даъвогарлик қилмоқда. Булар – Кейто Накамура (Япония), Абдураҳмон Ғариб (Саудия Арабистони), Ҳасан Ал-Ҳайдос (Қатар), Файсал Ҳалим (Малайзия), Супачок Сарачат (Таиланд), Сон Ҳён Мин (Жанубий Корея), Муса Ат-Тамари (Иордания) ва Сардор Озмун (Эрон) томонидан киритилган голлардир. Эътиборлиси, бу голлар орасида таиландлик Супачок Сарачатнинг голи нимчоракфиналда (1:2) Ўзбекистон миллий жамоаси дарвозасига киритилганди.

Энг чиройли голни аниқлаш учун ОФК расмий сайтидаги овоз бериш жараёни 25 февралга қадар давом этади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар