22.02.2024 12:55
3087
«Интер Майами» устози Месси Америка Кубоги ёки Олимпиададан бирини танлаши кераклиги ҳақида гапирди

«Интер Майами» устози Лионел Мессининг миллий жамоа билан турнирлардаги иштироки ҳақида гапирди.

Аввалроқ Аргентина олимпия жамоаси устози Хавер Маскерано Мессининг Париждаги Олимпиадада иштирок этиши учун эшиклар «доимо очиқ»лигини айтганди – турнир 24 июлдан 10 августгача бўлиб ўтади. Америка кубоги эса 20 июндан 14 июлга қадар АҚШда ўтказилади. 

Херардо Мартино «Олтин тўп» соҳибининг ҳар икки мусобақада иштирок этиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берар экан,  клубнинг парагвайлик яримҳимоячиси Диего Гомесни мисол қилиб келтирди.

«Гомесда Америка Кубоги ва Олимпиада ўйинлари танлови бор. Биз уни Олимпиадага эмас, Америка Кубогига юборишимиз кераклигини биламиз. Буни муҳокама қиляпмиз.Парагвай футбол ассоциациясида жуда кўп дўстларим бор — уларга биттасини танлашлари кераклигини айтдим.

Мен бундай пайтда миллий жамоада ўйнаш тарафдориман. Турнирлар бир-бирига яқин муддатда ўтказилади, яъни иккала мусобақада ўйнайдиган футболчи икки ойдан ортиқ вақт клубда бўлмаслигига тўғри келади», — деди Мартино.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар