«Барселона» бош мураббийи Хави ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган «Наполи» (1:1) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.
«Яхши ҳимояландик ва ўйин услубимиз ишлади. Курашни давом эттиришимиз ва ўйинни тинчлантиришимиз керак эди, футболчилар қатъият кўрсатишлари ва барча саволларни олиб ташлашлари керак эди. Лекин бундай бўлмади.
75 дақиқа давомида устунлик қилдик, аммо рақибнинг дарвозага йўллаган биринчи зарбаси натижасида тўп ўтказиб юбордик. Бу — Чемпионлар Лигаси. Жамоа яхши ўйнади ва кўплаб вазиятлар яратди. Биз кўпроғига лойиқ эдик, аммо тўп ўтказиб юбормаслигимиз керак эди.
Позициявий ўйин ва юқори прессинг орқали кўплаб вазиятлар яратдик, қолаверса, тўпни тез қайтариб олдик. Ўйлаганимизни жуда яхши амалга оширдик. Ғалаба қозона олмаганимиз ачинарли. 1:0 ҳисобида бизга тўп назорати етишмади.
Натижа бундай бўлиши керак эмас. Афсус. Голгача жуда яхши ўйнадик, аммо голдан кейин эмас. Яъни кўпроқ устунлик қилиш керак эди. Бунинг ўрнига «Наполи» ҳужумга ўтди ва биз тўп ўтказиб юбордик», — дея каталонияликлар устозининг сўзларини келтиради Marca.