22.02.2024 14:09
3524
Теглар
Гути: «Галактикос» даври менга ёқмаган. Кўпчилик олдинга югурарди, аммо ҳимояга камчилик қайтарди»

Гути «Реал»нинг «галактикос» давридаги муаммолари ҳақида гапирди.

Мадрид клуби ва Испания миллий жамоаси собиқ яримҳимоячисининг фикрича, 2000-2006 йиллардаги топ трансферлар жамоани заифлаштирган. Гути Килиан Мбаппенинг «Реал»га келиши мумкинлиги ҳақидаги саволга шундай жавоб берди.

«Биз «галактикос» даврига кирганимизда, бу менга ёқмаган. Кам ўйнашимни, жамоа ёмонроқ ўйнашини билардим.

«Галактикос» билан ғалаба қозонишимиз қийин бўлди. Кўпчилик олдинга югурарди, бироқ ҳимояга камчилик қайтарди», — деди собиқ футболчи El Chiringuito эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар