22.02.2024 21:04
2077
Теглар
Эрон Про лигаси. Машарипов дебют ўйинида «Истиқлол»ни мағлубиятдан қутқариб қолди

Эрон Про лигаси 17-тури доирасида турнир пешқадами «Истиқлол» сафарда 4-ўринда бораётган «Малаван» меҳмони бўлди.

Учрашувни асосий таркибда бошлаган Жалолиддин Машарипов дебют ўйинидаёқ жамоасининг ўйиндаги ягона голига муаллифлик қилди. Мезбонлар ҳисобни очгач, 67-дақиқада ўзбекистонлик футболчи ҳисобни тенглаштириб, якунда жамоасига дуранг келтирди – 1:1.

Шу тариқа, «Истиқлол» 36 очко билан 1-ўринда бормоқда, 4-ўриндаги «Малаван» ҳисобида 28 очко мавжуд.

Эрон Про лигаси. 17-тур

Малаван – Истиқлол – 1:1

Голлар: Муҳаммад Ризо Сулаймони 65 – Машарипов, 67.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар