Дани Алвес 4,5 йилга қамалди
Дани Алвес 4,5 йилга озодликдан маҳрум этилди, деб ёзади Marca.
«Барселона»нинг собиқ футболчиси Каталониядаги тунги клубда бир аёлни зўрлагани учун шундай жазо олди.
Шунингдек, Дани озодликка чиққач, 5 йиллик шартли қамоқ жазосини ҳам ўтайди. У жабрланувчига 150 минг евро тўлаши керак бўлади.
Футболчи ҳукм устидан Каталония Олий судига, кейин эса энг Олий судга шикоят қилиши мумкин.
Алвес 2022 йил декабр ойида Барселонадаги Sutton тунги клубида аёлни зўрлаганликда айбланган ва 2023 йилнинг январ ойидан бери ҳибсда эди. 14 ноябр куни суд терговни якунлади. Прокуратура футболчига 9 йиллик қамоқ жазосини талаб қилди. Зўрлаш учун максимал жазо — 12 йиллик қамоқ.
Бу иш бўйича суд 5-7 феврал кунлари бўлиб ўтди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар