Чалханўғлу ўзини жаҳоннинг энг яхши плеймейкери деб атади: «2-ўринда Родри, 3 – Кроос, 4 – Киммих, Энцо – бешликда»
«Интер» яримҳимоячиси Ҳоқон Чалханўғлу ўзини жаҳоннинг энг яхши плеймейкери деб атади.
Туркиялик футболчидан жаҳоннинг айни дамдаги энг яхши 5 нафар плеймейкерини санаб бериш сўралганда у шундай деди: Биринчи ўринда ўзим, 2-ўринда Родри, 3 – Кроос, 4 – Киммих, Энцо – бешликда», - дейди футболчи DAZN билан интервюда.
Маълумот учун, Ҳоқон жорий мавсум А Серияда 23 ўйинда 9та гол ва 3та ассист қайд этган бўлса, ЕЧЛда 5 ўйинда битта голга муаллифлик қилди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар