22.02.2024 19:27
2056
Теглар
«Биз кўпроғига қодирмиз!». Кроос Германия миллий жамоасига қайтишини эълон қилди

«Реал» яримҳимоячиси Тони Кроос халқаро фаолиятини тиклашини маълум қилди.

Германиялик 34 ёшли футболчи «инстаграм»даги саҳифаси орқали Германия миллий жамоасига қайтишини эълон қилди.

«Йигитлар, қисқача айтаман: мартдан бошлаб яна Германия миллий жамоасида тўп сураман.

Нега? Чунки мендан бош мураббий шуни сўради, мен эса рози бўлдим. Аминманки, бу жамоа Евро-2024да кўпчилик ўйлаётганидан ҳам кўра кўпроқ нарсага қодир!» – дея ёзган Тони.

Эслатиб ўтамиз, Кроос 2021 йилда миллий жамоадаги фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилганди. Унинг «немис машинаси»даги сўнгги ўйини 2021 йил 29 июн куни Евро-2020 1/8 финали доирасидаги Англияга қарши ўйин (1:2) бўлганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар