Артета «Порту» билан ўйиндан сўнг: «Арсенал»га агрессивлик етишмади»
«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган «Порту» (0:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Бундан яхшироқ ишлашимиз керак. Тўпни дарвоза яқинида уч марта бериб юбордик. Агар чоракфиналга чиқмоқчи бўлсак, рақибингизни мағлуб этиш шарт ва буни «Эмирейтс»ди кўрматишимиз керак.
Бизга агрессивлик етишмади, айниқса, майдоннинг сўнгги учинчи қисмида тўп билан. Яхшироқ ўйнай оламиз.
«Порту» — ҳимояланишда жуда яхши ташкил этилган жамоа, улар доимо рақиб ритмини бузишади. Тўғрилашимиз керак. Сабоқ олиб, яхшироқ тайёргарлик кўрамиз ва мақсадимизга эришамиз», — деди «тўпчилар» устози TNT Sports телеканалига берган интервьюсида.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар