«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган «Интер» (0:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Жуда яхши курашдик, ўзимиз хоҳлаган нарсага — «Интер»нинг ҳужумларини тўсишга яқинлашдик. Иккинчи бўлимда яхши имкониятларга эга бўлдик. Рақиб кўп йўқотишларимиздан унумли фойдаланиб, қарши ҳужумга ўтди ва дарвозамиз ёнида вазиятлар яратди. Бу футболнинг ажойиб жиҳати: ҳамма нарсага тайёрланиш мумкин, аммо футболчилар инсон. Кутилмаган вазиятлар ҳам содир бўлади. Улар Де Паул ва Рейнилдунинг хатосидан унумли фойдаланишди.
Ҳисобни тенглаштириш муҳим эди. Бизда имкониятлар бўлди — Лорентеда энг яхши вазият юзага келди. Лекин биз уларни голга айлантира олмадик. Тенг ўйин бўлди. Рақиб жуда яхши қарши ҳужумлар қилди.
Ривожланишда давом этишимиз, яккакурашларда ғалаба қозонишимиз, яхшиланиш учун янада интенсив югуришимиз керак, шунда албатта қониқарли натижалар бўлади», — дея Симеоненинг сўзларини келтиради Diario Sport.