21.02.2024 08:35
4370
Теглар
Модрич мавсум якунида «Реал»ни тарк этади. У Анчелотти штабига қўшилмоқчи эмас

Лука Модрич мавсум якунида «Реал»ни тарк этади.

Jutarnji List'нинг ёзишича, хорватиялик яримҳимоячи Карло Анчелоттининг мураббийлар штабига қўшилиш ниятида эмас ва бу вариантни ўйлаб ҳам кўрмайди. 

38 ёшли футболчи ўйнашда давом этмоқчи. У мадридликлар сафини тарк этади ва ўйин даражаси ҳамда оила аъзоларининг хоҳишига қараб яна бир-икки мавсум ўйнайди.

Бу мавсумда Модрич Ла Лигада 20та ўйин ўтказиб, 4та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар