21.02.2024 10:24
4497
Теглар
Германия 2-дивизиони илк бор мухлислар ташрифи бўйича Бундеслигани ортда қолдирди

Иккинчи Бундеслига мухлислар сони бўйича илк бор юқори дивизиондан ўзиб кетди.

Kicker хабарига кўра, Германия иккинчи дивизионида 22-тур баҳсларига жами 284 643 нафар томошабин ташриф буюрди. Энг кўп мухлис тўплаган ўйин «Шалке» – «Веэна» (1:0) бўлди – 60 542 томошабин.

Бундеслиганинг сўнгги турига эса жами 261 099 мухлис келди. Энг кўп томошабин «Кёлн» — «Вердер» ўйинида қайд этилди — 50 000. 

Шу билан бирга Германия олий дивизионидаги ўйинларга ўртача ташриф 39 068 томошабинни, иккинчи дивизионда эса 28 358 томошабинни ташкил этмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар