21.02.2024 14:58
1911
«Бавария» Томас Тухел мавсум якунида истеъфога чиқишини эълон қилди

Томас Тухел мавсум якунида «Бавария» билан хайрлашадиган бўлди. 

Клуб расмий сайти хабарига кўра, томонлар шартномани бекор қилиш бўйича келишувга эришган.

«Клуб ва жамоа бош мураббийи Томас Тухел ҳамкорликни белгиланган муддатдан аввал якунлашга қарор қилишди. Шартнома 2025 йилнинг 30 июн кунигача имзоланган бўлса-да, келишув 2024 йилнинг 30 июн куни бекор қилинади. Клуб бош директори Ян-Кристиан Дрезен ва Томас Тухелнинг дўстона суҳбатидан кейин шундай қарорга келинди», - дейилади клуб хабарида.

Мюнхен клуби сўнгги уч ўйинда мағлубиятга учраб, Бундеслигада пешқадам «Байер»дан 8 очкога ортда қолмоқда.

Аввалроқ, клубдаги бир қатор футболчиларнинг жамоа устози билан муносабати совуқлашгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, Тухел 2023 йилнинг март ойида Юлиан Нагелсманн ўрнига жамоа бош мураббийига айланиб, «Бавария» билан Германия чемпионига айланган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар