21.02.2024 21:38
1543
Теглар
«Бавария» Хаби Алонсо билан алоқага чиқди

«Бавария» раҳбарияти Томас Тухел ўрнига бош мураббийликка асосий номзод сифатида Хаби Алонсони кўрмоқда.

Sky Sport Deutschland хабарига кўра, Мюнхен клуби Томас Тухел билан мавсум якунида шартномани ўзаро бекор қилиш бўйича келишувга эришганидан кейин «Байер» устози билан алоқага чиққан.

Журналист Флориан Плеттенберг хабарига кўра, Алонсо бор эътибори Леверкузендаги фаолиятига қаратилганини маълум қилган. Шунга қарамай, «Бавария» собиқ футболчисини бош мураббий сифатида қайтара олишига ишонмоқда. Алонсонинг амалдаги келишуви 2026 йилгача имзоланган.

Аввалроқ, «Ливерпул» ёзда жамоани тарк этадиган Юрген Клопп ўрнига асосий номзод сифатида Хаби Алонсони кўраётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Алонсо фаолияти давомида «Бавария»да ҳам, «Ливерпул»да ҳам тўп сурган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар