ОЧЛ 1/8 финали доирасида «Ал Айн» — «Насаф» жавоб ўйинидан олдин бўлиб ўтган матбуот анжуманида қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва футболчи Бобур Абдухолиқов қуйидаги фикрларни билдириб ўтишди.
«Биринчи ўйиндан кейин ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ. Кураш давом этади. Ўйин учун яхши тайёргарлик кўрдик. Ижобий натижа учун майдонга чиқамиз. Лекин осон бўлмайди. Чунки рақиб ўз майдонида ўйнайди. Рақибимиз — тажрибали ва кучли жамоа. Шунга қарамасдан биз ўз олдимиз қўйган вазифани бажариш учун майдонга чиқамиз», — деди Бердиев.
«Жавоб баҳсига яхши тайёргарлик кўрдик. Ғалаба учун бор кучимизни берамиз, мухлисларимизни хурсанд қиламиз, деган умиддаман. Биз бўлажак ўйинга юз фоиз тайёрмиз», — дея ҳужумчи Абдухолиқовнинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.
Беллашув бугун, 21 феврал куни Тошкент вақти билан 21:00да старт олади. Жамоаларнинг Қаршидаги ўйинида ҳисоб очилмаган.