Ямал: «Болалигимда дарвозага қўйишарди. Юзимга зарба тегса ва ҳамма жойим кўкарса ҳам, йиғламасдим»
«Барселона» вингери Ламин Ямал болалиги ва футболдаги илк таассуротлари ҳақида гапирди.
«Эсимда, 4 ёшимда дўстларим билан кўчага чиққанимда, боғда дадам ва катта амакиваччам футбол ўйнаётганини кўрдим. Айнан шу дақиқада бу ўйинни севиб қолдим.
Болалигимда уйда эмас, балки кўчада кўпроқ вақт ўтказдим. Ва доимо футбол ўйнадим. Кичкиналигимда мени дарвозага қўйишарди.
Тўп юзимга тегса-да, оғриқ билмасдим. Уйга ҳар доим турли кўкаришлар келган бўлсам ҳам, йиғламадим. Ёмғир ёғса, тез-тез йиқилиб, шалаббо бўлардим. Аммо бунга ҳам аҳамият бермасдим», — дея Ямалнинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар