20.02.2024 21:47
1551
Теглар
«Нефтчи» клубидан трансфер тақиқи олиб ташланди

ЎФА «Нефтчи» клубидан трансфер тақиқи олинганини маълум қилди, дея хабар бермоқда ПФЛ расмий сайти.

«Фарғона жамоаси Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитанинг сўнгги йиғилишдаги қарорига сабаб бўлган қарзларни бартараф этди. 

20 февралдан бошлаб «Нефтчи» учун футболчиларни рўйхатдан ўтказиш платформаси очиб берилди. Шу билан бирга клуб олдига Ўзбекистон футболчилари уюшмаси билан ҳамкорликда амалга оширилган келишув шартларини тўлиқ бажариш вазифа этиб белгиланди», - дейилади хабарда.

Аввалроқ, «Бухоро» клубидан трансфер тақиқи олиб ташлангани, Суперлигадан «Сўғдиёна» ва «Навбаҳор» клубларида трансфер тақиқи сақланиб қолмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар