Месси сўнгги «Олтин тўп»ини ҳам «Барселона» клуби музейига топширди
Лионель Месси 2023 йилда қўлга киритган сўнгги «Олтин тўп»ни Каталония клуби музейига топширишга қарор қилди.
Аргентиналик ҳужумчи «Интер Майами» ўйинчиси сифатида бу совринга эга чиққан бўлса-да, фаолиятидаги саккизинчи ушбу совринни ҳам собиқ клубига топширган.
Журналист Микель Бласкесга кўра, Мессининг бу совринини ҳам «Барселона»га топширгани сабаби унинг аввал қўлга киритган 7та «Олтин тўп»лари ҳам «Барса» музейида турибди.
Маълумот учун, Лионел 2003-2021 йиллар давомида Каталония клуби шарафини ҳимоя қилган. 2016 йилда «Барса» музейида Мессининг совринлари тўплами учун алоҳида хона ажратилган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар