20.02.2024 12:24
1967
Теглар
«Лейпциг» спорт директори: «Симонс «ПСЖ»га қайтади. Унинг келажаги Мбаппе эртаги қандай тугашига боғлиқ»

«Лейпциг» спорт директори яримҳимоячи Хави Симонснинг ижара муддатини узайтириш қийинлиги ҳақида гапирди. 

«У мавсум охирида «ПСЖ»га қайтади, бу 18 ойлик ижара эмас. Келгуси мавсум учун янги ижара таклиф қилишимиз мумкин, лекин мен бу борада жуда оптимистик қарашда эмасман...

Симонснинг келажаги Мбаппе эртаги тугаганидан кейин «ПСЖ»нинг режаларига боғлиқ бўлади», — деди Рувен Шрёдер Sky Sports'га берган интервюсида.

Симонс бу мавсумда «буқалар» сафида 31та ўйинда майдонга тушиб, 17 очко (8+9) тўплади. 

Олдинроқ Мбаппе «Реал» билан оғзаки келишувга эришгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар