20.02.2024 19:00
2967
Теглар
ЦСКА жазоирлик хавбек трансферини эълон қилди 

У Аббосбек Файзуллаевга рақобатчи бўлиши мумкин.

ЦСКА жазоирлик яримхимоячи Сид Аҳмад Айссауини ўз сафига қўшиб олди. 

Москва клуби 19 ёшли футболчи билан 2 йилга узайтириш имконияти билан 2025/2026 йилги мавсум якунигача шартнома имозлади. 

Манбага кўра, ЦСКА трансфер учун «USM Alger» клубига 150 минг евро тўлайди.

Аввалроқ, Москва клуби 20 ёшли Файзуллаевга яхши таклиф тушса, ўзбекистонлик ёш яримҳимоячини сотиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Аббосбек ёзда «Пахтакор»дан ЦСКАга 500 минг евро трансфер пули эвазига ўтгани маълум қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар