20.02.2024 19:36
3654
«Бу турнирда биздан кўра тажрибалироқ клублар бор». Гундўған «Барса»нинг ЕЧЛдаги имкониятини баҳолади

«Барселона» яримҳимоячиси Илкай Гундўған «Наполи»га қарши чоршанба кунги ўйин олдидан Каталония клубининг Чемпионлар лигасидаги имкониятини баҳолади.

«Тўғрисини айтаман, турнир фаворити сифатида биздан тажрибалироқ бўлган бошқа клубларни кўряпман. Аммо чоракфиналга чиқсак, бизда ҳам яхши имконият бўлади. Ўтган мавсум ким ҳам «Интер»ни финалгача етиб боришини кутганди? Мен ҳамма нарсага реал қарайман, аммо бу турнирда исталган нарса рўй бериши мумкинлигини биламан. Баҳсга тайёрмиз», - дейди германиялик футболчи.

Маълумот учун, «Наполи» ва «Барселона» ўртасидаги нимчоракфинал доирасидаги биринчи учрашув чоршанба оқшомида Неаполдаги «Диего Армандо Марадона» стадионида бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар