Томас Франкнинг фикрича, Фоден инглизлар орасида «Олтин тўп»ни қўлга киритиш учун энг яхши имкониятга эга.
«Манчестер Сити» яримҳимоячиси 5 феврал куни Франк бошқарадиган «Брентфорд»га (3:1) қарши ўйинда ҳет-трик қайд этганди.
«Фил Фоден — жуда яхши футболчи. Мен учун у — барча инглизлар ичида келажакда «Олтин тўп»ни қўлга киритиш имкониятига энг яқин ўйинчи. Ўйлайманки, Филда бунинг учун салоҳият ва савия бор.
У кўп жиҳатдан ўйинга таъсир қилади. Охирги ўйинимизда у 3та имкониятга эга бўлди ва барчасидан фойдаланди. У дриблингни ҳам билади ва ҳимоячиларни жуда яхши ортда қолдиради.
Фоден жуда меҳнаткаш. Унинг ишга муносабати ҳам ажойиб», — деди «Брентфорд» устози «шаҳарликлар»га қарши қолдирилган ўйин олдидан.
Фоден бунгача «Олтин тўп»га даъвогарларнинг 30талигидан жой олган — 2022 йилда 22-ўрин, 2021 йилда 25-ўринни эгаллаган. Мукофотни олган сўнгги инглиз Майкл Оуэн (2001) саналади.