«Бешиктош» танишувлар сайтида анкета қолдирган футболчиси билан шартномани бекор қилди
«Бешиктош» танишувлар сайтида анкета қолдирган футболчиси билан хайрлашди.
Туркия клуби 21 ёшли яримҳимоячи Амирхон Делибаш билан ўзаро келишувга кўра шартнома бекор қилинганини маълум қилди.
Hurriyet нашрининг ёзишича, Tinder тармоғида футболчининг исм-шарифи ва фотосуратлари жойлаштирилгани, унга мухлисларнинг салбий муносабати битим бекор қилинишига сабаб бўлган.
Футболчининг ўзи анкета мавжудлигини рад этиб, баёнот берди.
«Мен сохта аккаунтлар орқали тарқалган туҳматни инкор этаман ва жамоам олдидаги садоқатим шубҳа остига олинмаслигини хоҳлайман.
«Бешиктош» — мен учун масъулият. Сизнинг севгингиз ва қўллаб-қувватлашингиз ҳар доим менинг энг катта мотивациям бўлган», — деб ёзди Делибаш инстаграмдаги саҳифасида.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар