20.02.2024 22:38
1732
Теглар
«Бавария»да фақат Нойер, Кейн ва яна 4 футболчи Тухелни қўллаб-қувватламоқда. Мюллер, Киммих, Горетцка мураббийдан норози

«Бавария» бош мураббийи Томас Тухел ва бир қатор жамоа ўйинчиларининг ўзаро муносабати совуқлашган.

Bild хабарига кўра, Тухел тобора жамоада таъсир доирасини йўқотмоқда. Қайд этилишича, немис ўйинчиларидан Йозуа Киммих, Леон Горетцка ва Томас Мюллер мураббийдан норози. Шунингдек, Маттейс де Лигт, Серж Гнабри ва Матис Телнинг ҳам жамоа устози билан муносабати совуқлашган.

Шунга қарамай, жамоанинг 6 футболчиси – сардор Мануэл Нойер, Рафаэл Геррейру, Лерой Сане, Жамал Мусиала, Ҳарри Кейн ва Эрик Дайер мураббийни қўллаб-қувватламоқда.

Маълумот учун, «Бавария» сўнгги уч ўйинда мағлубиятга учради. Клуб сўнгги марта 2015 йилда бундай натижа қайд этган. Мюнхен клуби пешқадам «Байер»дан 8 очкога ортда қолмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар