20.02.2024 13:50
2329
«Бавария» Сулшерни вақтинчалик бош мураббий этиб тайинлашни кўриб чиқмоқда

Оле-Гуннар Сулшер «Бавария»нинг вақтинчалик бош мураббий бўлиши мумкин.

Sky Sport журналисти Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, мюнхенликлар «Манчестер Юнайтед» собиқ устозига потенциал вақтинчалик бош мураббий сифатида қарашмоқда.

Немис клуби спорт директори Кристоф Фройнд бир неча йиллардан бери Сулшерни кузатиб келмоқда. Аммо дастлабки режа ҳамон амалда — мюнхен клуби ҳозирча мавсумни Томас Тухел бошчилигида якунламоқчи.

Германиянинг амалдаги чемпиони Бундеслигада «Байер»дан 8 очко ортда қолиб, 2-ўринда бормоқда. Жамоа барча мусобақалардаги сўнгги 3та ўйинда мағлуб бўлди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар