20.02.2024 08:51
6032
Теглар
Азар Роналдунинг Саудия чемпионати Лига 1дан ўзиб кетгани ҳақидаги фикрларига қўшилмаслигини айтди

Эден Азар Криштиану Роналдунинг Лига 1 ҳақидаги сўзларига қўшилмайди.

Аввалроқ португалиялик ҳужумчи Саудия Арабистони чемпионати Лига 1дан ўзиб кетганини айтганди: «Францияда фақат 2-3та яхши жамоа бор, бизда — Саудияда рақобат кучлироқ».

«Мен унга қўшилмайман, лекин бу — шунчаки фикр. Агар Саудия Арабистони лигасига қарасангиз, топ ўйинчиларни кўрасиз, лекин топ жамоаларни эмас.

Ишончим комилки, агар Лига 1 жамоаси Саудия Арабистони клубига қарши ўйнаса, ғалаба қозонади. Балки, биз ўйлаганчалик осон эмасдир, лекин Франция чемпионати яхши даражада. Мен бу лигани кузатиб бораман ва уларда иқтидорли футболчилар бор», — деди Белгия миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Obi One подкастида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар