Жота жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У 2 ойни ўтказиб юборади
Диогу Жота жиддий жароҳатдан қутулиб қолди ва Евро-2024да ўйнай олади.
«Ливерпул» вингери Премер-лига 25-турида «Брентфорд»га қарши баҳсда (4:1) замбилда олиб чиқиб кетилган ва унинг чап тиззасидаги хочсимон боғлами шикастлангани маълум бўлганди.
Португалиялик футболчи икки ойга сафдан чиққани айтилмоқда.
Шу тариқа Жота 25 феврал куни бўлиб ўтадиган «Челси»га қарши Англия Лига Кубоги финалида иштирок эта олмайди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар