19.02.2024 11:50
3386
Тен Ҳаг — «Лутон» устидан ғалаба, Ҳойлунд ва ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш ҳақида

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг АПЛ 25-туридан ўрин олган «Лутон»га (2:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Жуда яхши ўйин. Бизда гол уриш учун имкониятлар кўпроқ бўлди. Кейин жуда чуқур ҳимояландик ва рақибга ўйинга қайтишга имкон бердик. Чизиқлар орасидаги бўшлиқни ёпмадик ва бу ишимизни қийинлаштирди. 

Иккинчи бўлимда бизда ажойиб имкониятлар бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик. Бруну, Гарначо ва Рэшфорд гол уриши керак эди. Шунда бизга осонроқ бўларди.

Жуда ортга кетдик ва бироз концентрацияни йўқотдик — эҳтимол, биринчи 10 дақиқа жуда осон бўлгани учун. «Лутон» сўнгги бир неча ҳафта ичида ҳақиқатан ҳам кучайди.

Ҳойлунд? Биз у билан характери туфайли шартнома имзоладик, унинг кучли эканлигини билардим. У босим остида яхши ўйнай олади, бу эса «Манчестер Юнайтед» ҳужумчисига керак. У асабийлашмайди ва ишончни йўқотмайди. У ўзига жуда ишонади ва янада кўпроқ гол уришига ишонаман. 

ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш? Ўйлайманки, пойгага қайтдик. Яқинлашиш учун яна босимни оширишимиз керак. Ҳар бир ўйин – финал», – деди манкунианликлан устози Sky Sports'га берган интервюсида.

«МЮ» турнир жадвалида 44 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди ва 4-поғонадаги «Астон Вилла»дан 5 очкога ортда қолмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар