«Нефтчи» нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади
«Нефтчи» клуби Суперлига янги мавсуми олдидан таркибини кучайтиришда давом этмоқда.
Фарғона клуби нигериялик форвард Эффионг Нсунгуси билан шартнома имзоланганини эълон қилди.
«Янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган ва таркибни кучайтириш борасида кенг кўламли ишларни амалга ошираётган жамоамиз бугун нигериялик маҳоратли ҳужумчи Эффионг Нсунгуси билан шартнома имзолади», - дейилади клуб хабарида.
Маълумот учун, 24 ёшли африкалик ўйинчи ўтган мавсумда Қозоғистон Премьер-лигаси вакили «Атирау» таркибида 25та учрашувда 7та голга муаллифлик қилган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар