19.02.2024 16:42
1928
«Марсел» Гаттузони истеъфога чиқарди 

Франциянинг «Марсел» клуби жамоа бош мураббийи Женнаро Гаттузони истеъфога чиқаришга қарор қилди.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, марселликлар италиялик мутахассис ва унинг мураббийлар штаби билан хайрлашган. «Брест»га қарши ўйин (0:1) Гаттузонинг жамоадаги сўнгги учрашувига айланган. Клуб тез орада истеъфо ҳақида расман эълон қилиши кутилмоқда.

Гаттузо «Марсел»да 2023 йилнинг сентябр ойида иш бошлаганди. Унинг қўл остида клуб 24 ўйинда 9 ғалаба, 8 дуранг ва 7та мағлубиятга учраган.

Марселликлар Франция чемпионатида  22-турдан кейин 30 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар