19.02.2024 21:36
918
Теглар
«Кристал Пэлас» Ҳожсон истеъфога чиқарилганини эълон қилди

Рой Ҳожсон мураббийлик фаолияти давомида иккинчи марта «Кристал Пэлас»дан истеъфога чиқарилди.

Лондон клуби 76 ёшли мутахассисга жами 6 мавсум давомида 200та ўйинда мураббийлик қилгани учун миннатдорчилик билдириб, истеъфо ҳақида эълон қилди.

Жамоа АПЛ турнир жадвалида 16-ўринга тушиб кетгач, англиялик мураббий билан келишув бекор қилинган.

Аввалроқ, Рой Ҳожсон «Кристал Пэлас»  машғулотларида ўзини ёмон ҳис қилгани, воқеа 76 ёшли мутахассиснинг ишдан бўшатилиши ва унинг ўрнини «Айнтрахт» собиқ устози Оливер Гласнер эгаллаши ҳақидаги маълумотлар фонида содир бўлганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар