19.02.2024 13:17
1464
Теглар
Горетцка: «Бавария» гўёки ҳеч қачон тугамайдиган қўрқинчли филмда»

«Бавария» яримҳимоячиси Леон Горетцка Бундеслига 22-туридан ўрин олган «Бохум» (2:3) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

Мюнхен клуби кетма-кет 3-мағлубиятини қабул қилиб олди. 

«Ҳозир биз ўзимизни ҳеч қачон тугамайдиган қўрқинчли филмда юргандек ҳис қиляпмиз.

Ҳамма нарса бизга қарши. Албатта, ўйинни яхши бошладик, деб айтишимиз мумкин. Бу ҳақиқат, лекин айни пайтда ҳамма нарса ярим соатда ўзгариб кетса, ўзингизни аҳмоқ ҳис қиласиз.

Ўйлайманки, якунда қўлимиздан келганича ҳаракат қилдик. Бизни айблай олмайсиз — бир киши кам эдик.

Изоҳ топиш қийин. Булар — биз қилган индивидуал хатолар ва улар охирги ҳафталарда жуда кўп.

Чемпионликка ишонаманми? Ҳозир бу саволга «ҳа» деб жавоб бериш қийин», — дейди Горетцка.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар