19.02.2024 14:19
3703
Теглар
ЎФА бухгалтери 350 минг долларни ўзлаштириб, Ўзбекистондан қочиб кетгани хабар қилинди. Ташкилот ҳолат ўрганилаётганини маълум қилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ташкилот бухгалтерининг катта миқдордаги пулни ўзлаштириб, Ўзбекистондан қочиб кетгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Championat.asia сайти хабарига кўра, ЎФА бухгалтери 350 минг АҚШ долларни (тахминан 4 миллиард сўм) ўзлаштириб, Туркияга учиб кетган. Қайд этилишича, унга қарши иш очилган.

ЎФА матбуот хизмати ушбу ҳолат ўрганилаётгани маълум қилиб, ОАВ вакилларидан текширилмаган ва ҳали тасдиғини топмаган маълумотларни тарқатмасликни сўради.

«Ўзбекистон футбол ассоциацияси жорий йилнинг 19 февраль куни оммавий ахборот воситаларида тарқалган маълумотлар бўйича қуйидагиларни билдиради:

ЎФА томонидан ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. ОАВ вакилларидан текширилмаган ва ҳали тасдиғини топмаган маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз. Ўрганиш ишлари юзасидан тегишли хулосалар чиқарилгач, натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади», - дейилади ташкилот хабарида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар