Эден Азар: «Роналду 50 ёшгача гол уришда давом этади. Аммо менга Мессининг ўйин услуби ёқади, Зидан – энг буюк ўйинчи»
«Реал» собиқ ўйинчиси Эден Азар Лионел Месси ва Криштиану Роналду ҳақида фикрини билдириб, Зиданни футбол тарихидаги энг буюк ўйинчи деб атади.
«Футбол ҳақида гапирадиган бўлсам, мен учун Месси яхшироқ. Роналду – жамоасига совринлар келтирадиган буюк тўпурар. Қаранг, у 39 ёшда ҳам тўпурар, ишонинг у ҳали 50 ёшгача гол уришда давом этади.
Шахсан ўзимга Мессининг ўйин услуби ёқади, аммо энг буюк ўйинчи деб Зиданни ҳисоблайман», - дейди Азар.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар