«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 25-туридан ўрин олган «Райо Валекано» (1:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Ўйинни жуда яхши бошладик, тўпга эгалик қилдик, гол урдик ва яна бир тўп киритишимиз мумкин эди, Валверденинг зарбаси устунга тегди...
Пеналтигача ҳаммасини жуда яхши бажардик, кейин эса ўйин ўзгарди. Кўп можаролар, тўқнашувлар, паузалар бўлди – бундай вазиятда ечим топиш осон бўлмади.
Курашдик — аниқки, дуранг бизни қониқтирмасди. Давом этамиз. Жадвалда жуда яхши ҳолатдамиз, хотиржаммиз ва кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.
Ҳакам билан суҳбат? Мен ҳар қандай зарбага сариқ карточка берилиши керак, деб ҳисоблайман. У ҳар доим ҳам бундай бўлмаслигини тушунтирди ва мен қабул қилдим. Менимча, ҳакам яхши ишлади.
Танқидлар? Нима дейман... Бу — нормал ҳолат. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш керак, аммо Ла Лигада ғолиб бўлиш учун юта олмайдиган ўйинларни ютқазмаслик керак.
Баъзида дуранглар зарар келтиради, аммо бу бизни лигада зафар қучишга яқинлаштирадиган ижобий қадам бўлиши мумкин», — дея мадридликлар устозининг сўзларини келтиради AS.