Луис Суарес ўз вақтида «Барселона»га эмас, балки «Реал»га ўтиши мумкинлигини айтди.
Каталония клуби собиқ ҳужумчисининг фикрига кўра, у 2014 йилги жаҳон чемпионатидан олдин Мадридга кўчиб ўтиши мумкин эди. Аммо якунда Луис «Ливерпул»ни тарк этиб, «Барселона»га қўшилганди.
«Менинг агентим «Реал» билан гаплашди. ЖЧ-2014 олдидан мадридликлар мени қўлга киритишмоқчи эди ва ҳаммаси кўнгилдагидек кетаётганди. Улар Бенземани «Арсенал»га сотишни ўйлашган, ҳаммаси аллақачон ҳал қилинганди.
Жаҳон чемпионати бошланганда, «Барса» пойгага курашга қўшилди. Келлинининг елкасидан тишлаганим сабаб (ЖЧда, Уругвай — Италия ўйинида) «Реал»нинг қизиқиши пасайган.
Менда иккала вариант ҳам бор эди ва «Барса»ни танладим, чунки бу орзум эди», — деди уругвайлик футболчи La Mesa берган интервюсида.