«Челси» бош мураббийи Маурисио Почеттино АПЛ 25-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» билан ўйиндан (1:1) кейин ўз фикрларини билдирди.
«Жуда хурсандман. Футболчиларга улар билан фахрланишимни айтдим. Охирги 3 ўйинда бизда жуда яхши руҳ шакллана бошлади. Жамоамизни айнан шундай қурмоқчимиз. Бугун керакли йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатиш учун ажойиб имконият бўлди.
Биринчи бўлим жуда яхши ўтди. Дарвозамиз олдида фақат бир бор вазият яратишга имкон бердик — дунёнинг энг яхши жамоаси «Манчестер Сити»га қарши ўйинда.
Иккинчи бўлимда чуқурроқ ҳимояланишга мажбур бўлдик, аммо бизда иккинчи гол уриш учун имконият бўлди, ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. Муҳими, футболчиларимиз рақобат юқори эканлигини, керакли даражага чиқиш учун қийналишлари кераклигини тушунишлари керак.
Олдинда «Ливерпул»га қарши муҳим ўйин бор. Энг муҳими — ишонишда давом этиш», — дея «кўклар» устозининг сўзларини келтиради ВВС.