18.02.2024 17:34
3214
Ҳоланд «Челси»га қарши ўйинда 1,71 xG билан гол уролмай, АПЛ антирекордини ўрнатди

Эрлинг Ҳоланд «Челси»га қарши ўйинда Премер-лиганинг ушбу мавсумдаги антирекордини ўрнатди.

«Манчестер Сити» АПЛнинг 25-тури доирасида Лондон клуби билан дуранг ўйнади (1:1).

«Шаҳарликлар» ҳужумчиси «кўклар» дарвозасига 9та зарба йўллаб, гол уролмади. Норвегиялик футболчи 3та яққол голли вазиятга эга бўлди ва унинг зарбалари бўйича жами xG (кутилаётган голлар) 1,71 ни ташкил этди.

Ҳоланд АПЛ ушбу мавсумида бундай юқори xG билан тўп киритолмаган биринчи футболчи бўлди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар