18.02.2024 16:21
1401
Теглар
Энрике: «Францияда рақобатчи йўқлиги сабаб «ПСЖ»га мотивация етишмайди»

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике жамоаси Лига 1да катта фарқ билан пешқадам эканлиги ҳақида гапирди.

«Чемпионлик пойгаси тақдири ҳал бўлдими? Ҳеч қанақасига. 

Тўғридан тўғри рақиб йўқлиги туфайли бизга мотивация етишмаяпти. Лекин бу — бизнинг хизматларимиз, чунки бунга ўз ўйинимиз туфайли эришдик», — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради L'Equipe. 

Франция чемпионатининг 22-туридан сўнг «ПСЖ» 53 очко жамғариб, 1-ўринни эгаллаб турибди ва 2-поғонадаги «Ницца»ни 14 очкога ортда қолдирмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар