18.02.2024 11:20
1192
Теглар
Артета: «Арсенал» ҳатто 4:0 ҳисобида ҳам кўпроғини хоҳлайди. АПЛни ютмоқчимиз»

«Арсенал»  бош мураббийи Микел Артета АПЛ 25-туридан ўрин олган «Бёрнли»га (5:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Мамнунмиз. Бу стадионда ғалаба қозониш қийин ва «Бёрнли» бу мавсумда катта ўйинларда кураш таклиф қилди. Бугун тезкор гол уришга муваффақ бўлдик ва ўзимизга қулайлик келтирдик. 

Жамоамиз муваффақиятга эътибор қаратган, яхши формада ва ҳатто 3:0 ҳамда 4:0 ҳисобларида ҳам кўпроғига чанқоқ. 96-дақиқада ҳам ҳимояланишда ажойиб ишлаганимиз бундан дарак берди. Энди асосийси — формани сақлаб қолиш.

Ҳозир қўлимиздан келгани — барча ўйинларда ғалаба қозониш. Меҳмонда икки йирик ғалабага эришдик, энди эса Чемпионлар Лигасида «Порту» меҳмони бўламиз. Умид қиламанки, биз чемпион бўламиз, чунки пойгадамиз, аммо барчаси изчилликка боғлиқ. Бошқа жамоаларнинг стандартлари аниқ. Биз ҳам ғалаба қозонишни истаймиз, бу аниқ», — дея лондонликлар устозининг сўзларини келтиради ВВС.

«Тўпчилар» Премер-лигада 55 очко билан 2-ўринни эгаллаб, пешқадам «Ливерпул»дан 2 очкога ортда қолмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар