Туркия Суперлигаси. «Сивасспор»да дуранг, Турғунбоев асосий таркибда ўйнайди
Туркия Суперлигаси 26-тури доирасида «Сивасспор» сафарда «Ҳатайспор»га қарши майдонга тушди.
Учрашувда Азизбек Турғунбоев меҳмонлар сафида асосий таркибда майдонга тушди. Рей Манай 18-дақиқада меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, мезбонлар 75-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолишди – 1:1. Ўзбекистонлик футболчи 84-дақиқага қадар ҳаракат қилди.
Шу тариқа, «Сивасспор» 34 очко билан 8-ўринда бормоқда, «Ҳатайспор» 29 очко билан 12-ўриндан жой олган.
Туркия Суперлигаси. 26-тур
Ҳатайспор – Сивасспор – 1:1
Голлар: Меҳди 75 – Манай 18.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар