17.02.2024 09:45
5408
Ўртоқлик ўйини. ЦСКАдан йирик ҳисобли ғалаба, Файзуллаев захирадан майдонга тушди

Ўзбекистон миллий жамоаси сафида Осиё кубогида иштирок этган Аббосбек Файзуллаев клуби ихтиёрига қайтди.

20 ёшли яримҳимоячи ЦСКА клубининг Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинига бориб қўшилди. Белек шаҳрида ўтаётган йиғинда Москва клуби «Родина»га қарши ўртоқлик ўйини ўтказиб, йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистонлик футболчи 2-бўлимда майдонга тушди.

ЦСКА – Родина 4:0
Голлар: Мусаев 19, Давила 32, Обляков 43, Чалов 90.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар