17.02.2024 10:58
9742
«ПСЖ» Мбаппе ўрнига икки ҳужумчи номзодини кўриб чиқмоқда

«Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ва «Наполи» форварди Виктор Осимҳен «ПСЖ» клуби қизиқишлари доирасида турибди.

L’Equipe нашри хабарига кўра, Париж клуби ёзда жамоани тарк этадиган Килиан Мбаппе ўрнига муносиб номзод изламоқда. Манбанинг ёзишича, клуб Виктор Осимҳен ва Муҳаммад Салоҳ номзодини кўриб чиққан ва ҳар икки ўйинчи Мбаппега ўринбосар сифатида кўрилмоқда.

Осимҳенга «Челси» ҳам асосий даъвогарлиги сабабли Франция клуби Салоҳни таклиф этиш осонроқ бўлишига ишонмоқда. Сабаби Юрген Клопп ёзда жамоани тарк этишини маълум қилгач, мисрлик ҳужумчи ҳам «Ливерпул» билан хайрлашиши кутилмоқда. 

Маълумот учун, Салоҳ жорий мавсум клуби сафида 27 ўйинда 18та гол ва 9та узатмага муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар